Қуёш панелларидаги носозликлар бартараф этиб берилди

Қуёш панелларидаги носозликлар бартараф этиб берилди

Бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳаётимизнинг ҳар жабҳаларига кенг кириб бормоқда. Қуёш, шамол, биомасса ва геотермал энергия каби тоза манбалар нафақат экологик мувозанатни сақлашга, балки иқтисодий самарадорликни оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Тоза манбалар ҳисобидан энергия олишнинг мамлакатимиз аҳолиси орасида кенгроқ тарқалган тури қуёш панелларидан фойдаланиш бўлиб, Федерация тизим ташкилотларига аҳолига реализация қилинаётган ускуналарда кузатилаётган айрим носозликлар ҳамда ушбу носозликларни сотувчи (ижрочи) томонидан бартараф қилиб берилиши ишларида сусткашликка йўл қўйилиши ҳолатлари юзасидан мурожаатлар ҳам бўлиб турибди.

Бундай мурожаатлардан бири Қўштепа туманида яшовчи Ў.Х.дан келиб тушган бўлиб, унда истеъмолчи “Қорақушчи томорқа хизмати” МЧЖдан 10 000 000 сўмга харид қилиниб, ишга туширилган 1 кВ қувватли гибрид қуёш панели 5 ой ишлагач унда турли носозликлар кузатилгани, шундан сўнг ўтган муддат ичида таъминотчига бу борада қилинган мурожаатлар билан 3-4 маротаба носозликлар бартараф этиб берилгани, лекин сўнгги маротаба кузатилган носозлик бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш ишлари масъул ходим томонидан эрта, индин деган важлар билан чўзиб юборилганлигидан норозилигини билдирган.

Федерациянинг Қўштепа туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганилиши давомида ташкилот масъуллари билан юзага келган муаммо ва уни ҳал этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ишлар тўлақонли ҳал этилмаган тақдирда судга даъво аризаси киритилиши чоралари кўрилди. Оқибатда истеъмолчи хонадонига ўрнатилган қуёш панелларида таъмирлаш ишлари ўктазилиб, ундаги носоз қисмлар янгисига алмаштирилди.

Зафарбек Мавлонов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin