Бағдод тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари

Бағдод тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари

БРИФИНГ
Брифинг спикери: Шерзод Мухамов, туман жамияти раиси.

Бағдод туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўз фаолиятини Федерация Устави, юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқлари ҳамда туман жамиятининг 2025 йил асосий фаолият йўналишлари режаси, шунингдек ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда имзоланган Меморандумлар, дастурлар ва чора-тадбирлар режалари асосида амалга ошириб келмоқда.

Асосий фаолият йўналишларимиздан бири истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш экан, бу биринчи навбатда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қонунчилик асосларини аҳолининг кенг қатламлари онгига етказишдан иборатдир. Ушбу мақсадларда ҳисобот даврида 45 та ёзма ва оғзаки тарғибот шаклидаги тадбирларни ташкилладик.
Фаолиятимиз давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланиши ва аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши йўлида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни асосида олиб борилаётган ишларимизга қисқача тўхталиб ўтсам.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жамиятимизга аҳоли (истеъмолчилар)дан 51 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 8 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали юборилган, қолган 43 таси эса туманимиз аҳолиси томонидан жамиятимизга тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки шаклларда берилган мурожаатлардан иборат бўлди.

Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига 80 млн 557 минг сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди.

Туман жамияти томонидан ўрганилаётган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли субъектга киритилаётган даъво талабномаси шаклидаги сўров хатларига масала қонуний ҳал этилмаган тақдирда туман жамияти томонидан судга даъво аризаси киритилиши бўйича эслатмалар бериб борилади.

Юқоридагилардан кўринадики, туман жамияти томонидан киритилган сўровларга қониқарли жавоблар олинган ҳамда истеъмолчи муаммоси бартараф этилган, шу сабабли ҳам масала ишни кўриш судда кўриш даражасигача бориб етмаган.

Келиб тушган мурожаатларни таркибига қаралса, уларнинг 16 таси ёзма, 33 таси оғзаки, 2 таси электрон шаклда келиб тушган бўлиб, соҳалар кесимида кўрилганда, энг кўпи, яъни 39,2 фоизи коммунал идоралар (электр, газ ва сув таъминоти ташкилотлари) хизматлари юзасидан, 33,3 фоизи эса савдо соҳасига тўғри келди. Қолган қисми уй-жой хўжалиги, соғлиқни сақлаш, алоқа ва интернет соҳалари бўйича муаммолар юзасидан келиб тушган мурожаатлардан иборат бўлди.

Юқоридагиларга яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, туман жамияти қошида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали ҳам аҳоли вакилларимизга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, ўтган даврда ушбу маслаҳатхона орқали 70 нафар фуқароларга савдо, газ, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш (сервис), транспорт, алоқа (интернет) ва бошқа соҳалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Шунинг билан биргаликда, туман жамияти томонидан федерация ҳамда ҳудудий бирлашма топшириқлари асосида, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари, иш, хизматлари сифати ва хавфсизлигини амалдаги қонунчилик талабларига мос келиши юзасидан 14 та жамоатчилик назорати тартибидаги кузатув (ўрганув)лар ҳам ўтказилиб, ўрганиш якунлари бўйича юқори турувчи идораларга тегишли маълумотномалар киритилди.

Туман жамияти мутахассислари томонидан ҳудуд аҳолисининг истеъмолчилик соҳасига оид билимларини ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш ишлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin