Тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда ва жамоатчилик фикри ўрганилмоқда
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги ташкилотлари томонидан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни, шунингдек асосий фаолият йўналишлари режалари ҳамда давлат бошқаруви идораларининг сўровлари асосида аҳолига муайян соҳалар бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш тадбирларини ўтказиб борилмоқда.
Бешариқ тумани
Тумандаги 44-умумтаълим мактаби педагог ходимлари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбири “Ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида бўлиб ўтиб, унда асосий эътибор амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш, аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчиилк назоратини олиб боришда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг тутган ўрни ва ролига қаратилди. Тадбир якунлари билан таълим масканида Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Данғара тумани
Тумандаги 23-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида асосий эътибор амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қабул қилинган сўнгги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда янгиликларни аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилди. Унинг давомида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар ҳам бериб ўтилди.
Ёзёвон ва Тошлоқ туманлари
Мазкур ҳудудларда фаолият олиб бораётган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари мутахассислари ҳудуд аҳолисига суюлтирилган углевород газини етказиб берилиши жараёнларида ёқилғини етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларни зарурий маълумотлар билан таъминланиши, ушбу жараёнда истеъмолчилар томонидан дуч келинаётган муаммолар юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилмоқда. Ҳозирда бу ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириб борилаётган бўлиб, унинг натижалари жамланиб, вилоят Рақобат бошқармасига киритилиши режалаштирилган.



Post Comment