Истеъмолчи мурожаати асосида ўрганишлар ўтказилди
Фарғона тумани “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.Э. нинг хонадонда электр энергияси учун тўланган пул суммаси ниҳоясига етиб, тармоқдан автоматик узиб қўйилгандан сўнг янгитдан тўлов амалга оширилганда электр тармоғига қайтадан уланиш узоқ вақт олаётганлиги, айрим ҳолатларда бунга 24 соатгача вақт кетаётганлиги тўғрисида Федерациянинг телеграм боти орқали юборилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ҳудудий тегишлилиги бўйича Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганиш жараёнида электр энергияси бўйича тўловлар кўриб чиқилиб, хонадондаги мавжуд электр ҳисоблагич ускунаси техник кўрикдан ўтказилди ҳамда бу борада юзага келаётган муаммолар бартараф этилди.
Аброр Исақов,
жамият мутахассиси.



Post Comment