Сўровнома: суюлтирилган газ ва кўмир таъминотида қандай муаммолар бор?
Ҳудудий бирлашма томонидан Рақобат бошқармаси сўрови асосида кўмир ва суюлтирилган газ маҳсулотларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ҳолатларини ҳамда белгиланган нархларга риоя этилиши ва ушбу маҳсулотларни олиш жараёнидаги муаммоларини аниқлаш мақсадида сўровнома асосида истеъмолчилар фикри ўрганилди.
Сўровномада 444 нафар истеъмолчилар (аҳоли вакиллари) иштирок этди.
Суюлтирилган газ бўйича
Респондентларнинг 9,2 фоизи суюлтирилган газни ўз вақтида белгиланган меъёрда олмаётганлигини, 39,6 %и суюлтирилган газ белгиланганига нисбатан қиммат нархларда сотилиши ҳолатлари мавжудлигини қайд қилган бўлса, уларнинг 13,2 %и етказиб берилаётган газ эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаётганлигини билдирган.
Шунингдек респондентлар 74,6 % ҳолатда газ приборларини техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов, 31,2 % ҳолатда газ баллонларини ўрнатиб берганлиги учун тўлов, 37,1 % ҳолатда газ балонларини етказиб берилганлиги учун тўлов каби қўшимча равишдаги тўловлар ундирилаётганлигини ҳам маълум қилганлар.
Респондентларнинг 19,1 %ини суюлтирилган газни етказиб беришнинг амалдаги тартиби қаноатлантирмайди.
Кўмир таъминоти бўйича
Респондентлардан 58,3 % и кўмир етказиб бериш тартиблари билан яхши таниш эмаслигини, шунингдек уларнинг 16,9 % и кўмир олиш учун кимга мурожаат қилинишини билмаслигини маълум қилган. 31,9 % респондент кўмирни ўз вақтида белгиланган меъёрда олмаётганлигини белгилаган бўлса, 11,3 %и ушбу ёқилғини белгиланганига нисбатан қиммат нархларда сотилилиши ҳолатлари мавжудлигини маълум қилган. Респондентлардан 30,4 %и фикрига кўра ажратилаётган кўмир уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаяпти.
Сўровномада 40 % респондентлар кўмирни ташиб келтирилганлиги учун, 2,4 %и эса юқори ташкилот томонидан белгиланган устама учун тўлов каби қўшимча тўловлар олиш ҳолатлари мавжудлигини маълум қилган.
Шунингдек айрим респондентлар етказиб берилаётган кўмирнинг сифатсизлиги, суюлтирилган газни етказиб беришда графикдан кечикиш ҳолатлари, ишлатиш кунларига нисбатан олинганда ёз кунларидагига қараганда камроқ кунга етиши каби масалаларда қўшимча фикрларини ҳам билдириб ўтганлар.
 
								


 
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                     
                                    
Post Comment