Таълим ташкилотларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан тизимли асосда аҳолининг зиёли қатлами ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Бу эса қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг янада кенгроқ қатламларига етиб боришида ўзининг ижобий натижаларини бериши шубҳасиз.
Учкўприк тумани
Тумандаги Баркамол авлод болалар мактабида “Истеъмолчилар ҳуқуклари – қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати шаклидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда тадбир иштирокчиларига амалдаги қонунчилик ва соҳага оид сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар етказилди. Соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш ишида давлат ташкилотлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилиб, мактаб жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.
Данғара тумани
Тумандаги 28-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган тарғибот тадбирида амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари билан истеъмолчилик соҳасига оид қабул қилинган сўнгги норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирлар доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.



Post Comment