Кондиционерда юзага келган нуқсон бартараф этиб берилди

Кондиционерда юзага келган нуқсон бартараф этиб берилди

Кондиционерлар кафолат муддати белгиланиши лозим бўлган ноозиқ-овқат товарлари туркумига киритилиб, техник жиҳатдан мураккаб маиший товар ҳисобланади. Бундай товарларнинг эса ушбу муддат мобайнида ишлаб чиқарувчи томонидан нормал ишлаши (қўлланилиши, улардан фойдаланилиши) таъминланиши шарт. Кафолат муддати ичида аниқланган нуқсонлар (агар нуқсон истеъмолчининг айби билан юзага келмаган бўлса) ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан қонунда белгиланган муддатлар ичида бепул бартараф этилиши керак.

Қўқон шаҳрининг Кўктўнли ота кўчасида яшовчи Т.М. ҳам 14 000 000 сўм “Zifler” русумли кондиционерни шартнома қийматини 3 ой давомида бўлиб тўлаш шартларида сотиб олганидан сўнг товарда кафолат муддати ичида нуқсон юзага келган. Ўз кучи билан ушбу нуқсонни қонунда белгиланган тартибда бартараф этиб берилишига эриша олмаганидан сўнг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қолдирган.

Мурожаат Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида мазкур русумдаги маиший техника буюмларига сервис хизматларини кўрсатувчи марказ усталарини жалб қилган ҳолда кондиционерда нуқсон юзага келишига унинг платаси куйганлиги сабаб бўлганлиги аниқланиб, у алмаштирилди ва кондиционер соз ҳолатда истеъмолчига топширилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin