Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг 9 ойлик фаолияти якунлари юзасидан кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг 9 ойлик фаолияти якунлари юзасидан кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳисобот даврида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид қабул қилинган сўнгги норматив ҳужжатлар, Федерация Кенгашининг 15.10.2025 йилдаги мажлиси билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ, тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Таъкидландики:

2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш йўлида самарали фаолият олиб борди.

182 та ўқув семинари ва 252 та давра суҳбати ташкил этилди.
Радио ва телевидениеда 60 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди.
1000 дан зиёд мақола ва материаллар эълон қилинди.
Ҳисобот даврида 673 та мурожаат кўриб чиқилиб, шулардан 95,9% ўз вақтида ҳал қилинди.
Натижада истеъмолчилар фойдасига 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Судларга 14 та даъво аризалари киритилиб, истеъмолчилар фойдасига 409 млн сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарлар ундирилди.
“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 1 558 нафар фуқарога бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Бозор ва хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида 15 та жамоатчилик назорати ўтказилди.
Ҳудудий бирлашма томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Йиғилиш жорий йил асосий фаолият ё‘налишлари режалари асосида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилди ва ўз ишини якунлади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin