Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тизимли асосда ҳудуддаги таълим муассасаларида амалдаги қонунчилик тарғиботи, шунинг соҳага оид янгиликлар юзасидан тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Тумандаги 59-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган тарғибот тадбирида амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари билан истеъмолчилик соҳасига оид қабул қилинган сўнгги норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирда Федерация ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.



Post Comment