Қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари билан учрашиб, уларга амалдаги қонунчилик асослари тарғиботи билан биргаликда, мамлакатимизда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилаётган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун ҳамда истеъмол соҳасига оид қонунчилик ижроси ишида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаб беришга хизмат қилувчи “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Тадбир доирасида мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг истеъмол соҳасига оид фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Рауфжон Тўйчиев,
жамият мутахассиси.



Post Comment