Ватан ҳимоячисининг ота-онаси шарафланди
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳарбий хизматчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Шунинг билан биргаликда, ушбу жараёнда республикамиз ҳудудидаги турли ҳарбий қисмларда ўз шарафли хизматларини намунали ва муносиб тарзда давом эттираётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари эътибордан четда қолаётганлари йўқ.
Қўштепа туманининг “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида туғилиб ўсган ва бугунги кунда Тошкентдаги харбий қисмлардан бирида ҳарбий хизмат олиб бораётган ватан ҳимоячиси ҳам шулар жумласидандир. Қутлуғ сана муносабати билан ҳарбий хизматчининг хонадонига туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси М.Саидова ҳамроҳлигида ташриф буюрган туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник О.Ҳамраев ҳарбий хизматчининг ўз фаолиятида эришаётган ютуқлари учун унинг ота-онасига ажратилган кўкрак нишонини унинг 96 ёшли бувисига топширишди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига кўрсатилаётган бу каби ғамхўрликдан руҳланган нуроний онахон мамлакат раҳбарларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун ташаккур билдириб, юрт тинчлиги ва эл омонлиги учун дуога қўл очдилар.
Зафарбек Мавлонов,
жамият мутахассиси.



Post Comment