Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Федерация Кенгашининг сўнгги мажлисида кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳамда уларни ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ахборот, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро аппаратларининг 2025 йил фаолият якунлари бўйича ҳисоботлар тингланди.

Таъкидландики:

– ҳисобот даврида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида 500 дан ортиқ маърифий тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид янгиликлардан аҳоли хабардорлигини ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида 2000 дан ортиқ чиқишлар ташкилланди, шунингдек 12 та брифинг, очиқ мулоқот ва пресс-тур шаклидаги медиа-тадбирлар ўтказилди.

– тизим ташкилотларига турли манбаалар оқрали келиб тушган 913 та мурожаатларни ўрганиш натижалари билан истеъмолчилар фойдасига жами 1 млрд 911 млн 279 минг 860 сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Шуларнинг 433 млн 804 минг 379 сўми суд идораларига киритилган 24 та даъво аризаларини кўриб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига ундирилган моддий ва маънавий зарарларни ташкил қилди. “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 700 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

– ҳисобот даврида ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминланиши юзасидан савдо, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аҳолини ёқилғи энергетика ресурслари билан таъминлаш, транспорт, алоқа ва бошқа шу каби соҳалар бўйича 17 та мониторинг кузатувлари ўтказилди.

Йиғилиш доирасида амалдаги Устав, Меморандумлар, ҳамкорликдаги дастурлар ҳамда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилиб, Кенгаш иш режаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари ижро аппаратларининг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режалари тасдиқланди. Ўтган йилда фаолиятда қатор ютуқларни қўлга киритган туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарларига Федерация раисининг миннатдорчилик хатлари топширилди. Шунингдек ҳудудий бирлашма фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin