Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди

Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди

Учкўприк туманидаги 90-сонли оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Шунинг билан биргаликда, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг тутган ўрни ва аҳамияти, тиббиёт муассасалари ва Федерация ташкилотлари ўртасида олиб бориладиган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг тиббиёт ходимлари учун яратиб берадиган имкониятлари ҳақида сўз бориб, жамоа азоларининг ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin