Қонунчилик мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Қонунчилик мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Федерациянинг Фарғона шаҳар ҳамда Бағдод туман жамиятлари мутахассислари томонидан ҳам ўз ҳудудларида жойлашган ижтимоий соҳа ташкилотларида амалдаги қонунчилик мамзун-моҳиятини аҳоининг кенг қатламларига етказишни кўзда тутувчи тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Фарғона шаҳри

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 4-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ифодаловчи нормалари, уларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу борада истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг тутган ўрни ва роли, қонун ижросини таъминлаш ва унинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб боришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий шериклик алоқаларининг аҳамияти каби масалаларда сўз борди. Тадбир доирасида поликлиника ходимларини юртимиз ситеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.

Бағдод тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги 13-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin