Ёзёвон ва Тошлоқ туманларида ҳам банк муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бош бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган банк ходимлари ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар режаси асосида Федерациянинг Ёзёвон ҳамда Тошлоқ туман жамиятлари томонидан тегишли равишда АТБ Халқ банки Ёзёвон филиали ҳамда АТБ Агробанк туман филиаллари ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, банк муассасаси ҳамда Федерация ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирлар доирасида банк ходимларини мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилиб, уларнинг истеъмолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид таклифлари тингланди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Шавкатжон Саидов,
Ҳуснидахон Якубова,
Ёзёвон ва Тошлоқ туман жамияти мутахассислари.



Post Comment