Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти бир қатор банк муассасаларида тарғибот тадбирларини ўтказди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бош бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми асосида тасдиқланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш ишларида яқиндан ҳамкорлик қилишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси асосида Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ташаббуси билан ҳудуддаги бир қатор банк муассасалари ходимлари ўртасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Асакабанк АЖ, АТБ Тенге банк, АТБ Агробанк ва ХАБ Трастбанкларнинг Фарғона шаҳридаги филиалларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Тадбирларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, банк муассасаси ҳамда Федерация ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирлар доирасида банк ходимларининг истеъмолчилик соҳасини янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари ҳам тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.



Post Comment