Мақсадимиз – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида ҳамкорликни янада кучайтиришдан иборат
Жорий 2026 йилни мамлакатимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ҳудудий бирлашманинг асосий фаолият йўналишлари режасига вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш борасида тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва ўтказиб бориш юзасидан бандлар киритилган.
Маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказиш, маҳалла идораларида ташкил қилинган ахборот бурчакларида, шунингдек истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларда истеъмол соҳасига муаммоларга дуч келинганда Федерация тизим ташкилотларига ёзма, оғзаки ва электрон шаклларда мурожаат қилиш йўл-йўриқларини ўзида акс эттирган маълумотларни жойлаштириш ва уларни аҳоли эътибори учун доимий тарзда етказилган ҳолатда бўлишини назоратини олиб бориш ишлари шулар жумласидандир.
Шу кунга қадар Федерациянинг тегишли ҳудудий ташкилотлари томонидан Қўқон шаҳридаги “Давронбек”, “Толзор” ва “Шалдирамоқ”, Ёзёвон туманидаги “Ёзёвон”, “Наврўз”, “Юқори”, “Сойёни”, “Қорасоқол” ва “Ёшлик”, Тошлоқ туманидаги “Дўстлик” ва “Фурқат”, Учкўприк туманидаги “Сойбўйи”, Қўштепа туманидаги “Қумтепа” ҳамда Бешариқ туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, жорий йил давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб бориладиган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган ҳолда, ахборот бурчакларини ташкил қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширдилар.



Post Comment