Ҳудудий бирлашма раиси Тошлоқ туманида тизим фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди
Мамлакатимизда 2026-йилни — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан мазкур йил доирасида ҳудудий бирлашма раиси томонидан ҳудуддаги туман (шаҳар)ларда тизим ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ҳамда юзма-юз учрашувлар ўтказилиши белгиланиб, ҳудудий бирлашманинг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режасига киритилган.
Шунингдек, режага кўра туман (шаҳар) жамиятлари раислари ўз ҳудудидаги маҳаллаларда камида бир мартадан истеъмолчилар билан учрашувлар ташкил этиб:
фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглайди;
истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни қабул қилади;
мурожаатлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўришни таъминлайди.
Шу нуқтаи назардан бугун ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев Тошлоқ туманида бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари, жамиятнинг фаол таянч гуруҳлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда давлат дастури ижросида фаол иштирок этиш, бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ишлаш, бу билан аҳоли вакилларининг истеъмол соҳасига оид муаммоларини самарали ҳал этиш
Шу куни ҳудудий бирлашма раиси Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошлоқ туман бўлими раҳбари Вахобжон Содиқов билан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида тизим ташкилотлари ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар бу борада олиб бориладиган ташкилий ишлар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан ўзаро фикр ва мулоҳазаларни алмашдилар.
Тадбир доирасида тизим фаолларига ҳудудий бирлашманинг эсдалик совғалари топширилди.



Post Comment