Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида
Бозор иқтисодиёти шароитида “Мижоз – доим ҳақ” деган тамойил амал қилади. Шундай бўлсада, истеъмолчида амалдаги қонунчилик асослари юзасидан билим ва малакаларни бўлиши ушбу тамойилни ҳаётга кенг жорий қилиш, қонуннинг жойлардаги ижросини таъминлашда муҳим ва ўзига хос аҳамиятга эгадир. Шу нуқтаи назардан, Федерация тизим ташкилотлари томонидан турли ташкилот, корхона, идора ва муассасаларда ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам, биринчи навбатда, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишни кўзда тутади.
Учкўприк тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ҳудуддаги 23-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиниб, ушбу ташкилотда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муаммоли вазиятларга дуч келганда қонун нормаларидан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, бу борада истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатувчи давлат ва жамоат ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Қўштепа тумани
Туман жамияти ташаббуси билан ҳудуддаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган тарғибот тадбири “Сифатли хизмат орқали жамиятни ривожлантириш” деб номланиб, унда тадбир иштирокчиларига амалдаги қонунчиликнинг истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларига оид нормаларидан ўринли ва самарали фойдаланиш, бу борада муаммоларга дуч келинганда истеъмолчилар уҳқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган идораларга мурожаат қилиш юзасидан тушунтиришлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.



Post Comment