15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”

15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети талабалари иштирокида “Юксак истеъмол маданияти жамият ривожининг асосидир” мавзусидаги семинар ташкилланди.

Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг келиб чиқиш тарихи, уни дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, мамлакатимизда қонунчилик асосларини яратилиши, қонунга асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, истеъмолчи мажбурияти тушунчаси, юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қонунчилик янгиликлари ва соҳага оид бошқа масалаларда ахборотлар бериб ўтилди.

Post Comment