Соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлашда ёшларнинг иштироки муҳим
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида, 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб, Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети талабалари иштирокида “Юксак истеъмол маданияти жамият ривожининг асосидир” мавзусидаги семинар ташкилланди.
Тадбирда талабаларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг келиб чиқиш тарихи, уни дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, мамлакатимизда қонунчилик асосларини яратилиши, қонунга асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, истеъмолчи мажбурияти тушунчаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда улар ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари, уларга мурожаат қилиш йўл йўриқлари, юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қонунчилик янгиликлари ва соҳага оид бошқа масалаларда ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини ҳамда унда аҳолининг кенг қатламлари иштирокини таъминлаш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб бориш ишларида ёшларнинг ўрни беқиёслиги ҳамда муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу бериб ўтилди.



Post Comment