“Ёшлар куни”да олийгоҳ талабалари билан истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 феврал кунида ёшлар билан ташкил этилган мулоқотида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” бўлиши тўғрисида айтиб ўтилган ҳамда шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитиб муаммоларини ҳал қилиши юзасидан топшириқ берилган эди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида, 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб, ўтказилаётган тадбирлардан бири “Ёшлар куни”га тўғри келганлиги билан талабаларнинг ёдида қоладиган бўлди.
Фарғона шаҳридаги Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтида ташкилланган мазкур тадбирда талабаларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг келиб чиқиш тарихи, уни дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, мамлакатимизда қонунчилик асосларини яратилиши, қонунга асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, истеъмолчи мажбурияти тушунчаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда улар ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари, уларга мурожаат қилиш йўл йўриқлари, юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қонунчилик янгиликлари ва соҳага оид бошқа масалаларда ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини ҳамда унда аҳолининг кенг қатламлари иштирокини таъминлаш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб бориш ишларида ёшларнинг ўрни беқиёслиги ҳамда муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу бериб ўтилди.



Post Comment