Газ плитасида аниқланган нуқсон сотувчи томонидан бепул бартараф этиб берилди

Газ плитасида аниқланган нуқсон сотувчи томонидан бепул бартараф этиб берилди

Фарғона шаҳрида яшовчи истеъмолчи А.Г. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига мурожаат қилиб, 4 000 000 сўмга харид қилган газ плитасида нуқсон аниқлангани, савдо дўконига бу борада қилинган мурожаати билан кутилган натижага эриша олмаётганлиги хусусида маълум қилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти томонидан мурожаатда келтирилган важларга аниқлик киритиб олингач, товар харид қилинган “Idea” савдо дўкони масъуллари билан амалдаги қонунчилик талаблари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва сотувчи мажбуриятлари юзасидан музокаралар олиб борилди. Унинг якунлари билан истеъмолчи томонидан харид қилинган “Ferre” русумли газ плитасига сервис хизмати кўрсатилиб, аниқланган нуқсонни бепул бартараф этиб берилиши чоралари кўрилди.

Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.

Post Comment