Ишни такроран бажарилиши йўли билан нуқсон бартараф этилди

Ишни такроран бажарилиши йўли билан нуқсон бартараф этилди

Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи иш ёки хизматда жиддий нуқсонга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи иш (хизмат)ни бепул асосда қайта бажарилишини талаб қилишга ҳақли. Нуқсонлар, агар шартномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, 20 кун ичида бартараф этилиши шарт. Муддат бузилса, ҳар кечиктирилган кун учун ижрочи (хизмат кўрсатувчи)дан иш (хизмат) қийматининг 1 фоизи миқдорида пеня ундирилади.

Буни Ёзёвон туманида истеъмолчи А.И. дуч келган ҳолат асосида таҳлил қилиб кўрайлик. Истеъмолчи Lenovo русумли Windows 10 операцион тизимида ишловчи ноутбугида юзага келган нуқсон сабабли компютерларни таъмирлаш йўналишида фаолият олиб борувчи уста Н.И. га мурожаат қилган. Уста томонидан ноутбук таъмирланиб, 155 000 сўм хизмат ҳақи олинган, бироқ орадан бир кун ўтмасдан худди ўша нуқсон яна қайта кузатилиб, ноутбук ишламай қолган. Устага қилинган бу сафарги мурожаатга эса хизмат яна тўлов асосида амалга оширилиши маълум қилинган.

Федерациянинг Ёзёвон туман жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчининг мазкур масаладаги мурожаати ўрганилиши давомида устага қонунчиликнинг юқорида келтириб ўтилган талаблари тушунтирилгач, ноутбукни тъамирлаш ишлари бепул асосда, такроран бажарилиб, мобил қурилма истеъмолчига соз ҳолатда топширилди.

Post Comment