Федерация ходимлари Қўмита ташаббуси билан ўтказилган назорат хариди тадбирларида иштирок этди

Федерация ходимлари Қўмита ташаббуси билан ўтказилган назорат хариди тадбирларида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси таклифи асосида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ваколатли ходимлари автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали истеъмолчиларга реализация қилинаётган АИ-92 ва АИ-95 маркали бензинлардан таҳлиллар учун намуналар олиш бўйича назорат хариди тадбирларида иштирок этдилар.

Рақобат бошқармаси иш режаси асосида ўтказилган мазкур тадбирда, танлама асосда, Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият олиб бораётган бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчаларидан, белгиланган тартибда, юқорида номлари келтириб ўтилган маркадаги бензинлардан намуналар олинди ҳамда олинган маҳсулотлар тегишли тартибда далолатнома асосида расмийлаштирилиб, синов лабораториясига топширилди.

Маълумот учун:

Назорат хариди — чакана савдо объектларида ваколатли давлат органлари ходимлари томонидан экспертиза ўтказиш ва маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тестдан ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуидир.

Post Comment