Ҳудудий бирлашма раиси маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги ишлар ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилди

Ҳудудий бирлашма раиси маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги ишлар ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилди

Ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев бирлашманинг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси ҳамда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида бўлиши жараёнида тумандаги Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан учрашди.

Учрашув айнан олинган маҳалла мисолида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг соҳага оид мурожаатларини самарали ҳал қилиш, амалдаги қонунчилик ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назорати тадбирларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокамасига бағишланди.

Тадбир давомида жойларда бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб ўтилиб, Федерациянинг туман жамияти ҳамда маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги ишлар ва истиқболдаги вазфиаларни белгилаш борасидаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.

Post Comment