Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш тадбирлари давом этмоқда
Аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Федерациянинг Фарғона вилоятидаги қуйи тузилмалари томонидан ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Марғилон шаҳри
Шаҳардаги 1-Тиббиёт техникумида ташкилланган тадбир ҳам айнан амалдаги қонунчилик тарғиботи, иштирокчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг Федерация ташкилотлари фаолиятидан хабардорлигини таъминлаш мақсадини кўзлади. Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, шунингдек фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликларга мувофиқ истеъмолчи (бемор)лар ҳуқуқлари, тиббий хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг маълумот олиш, хизматларнинг тегишли сифатда ва хавфсиз бўлиши борасидаги ҳуқуқларини таъминлаб берилиши масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Фурқат тумани
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан амалдаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш, ишчи ходимларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириш йўли билан мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати сафларини кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Шойимбек оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари ўртасида олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари ва натижада муассасада Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолиятини йўлга қўйилганини туман жамияти томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг самараси сифатида мисол қилиб келтириш мумкин.



Post Comment