Ҳудудларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ҳудудларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Федерациянинг Фарғона виляотидаги тизим ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ёзёвон тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги 10-умумтаълим мактабида педагог ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда иштирокчиларга амалдаги қонунчилик, хусусан, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, товар ва хизматлардан фойдаланишда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш механизмлари юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда педагогларнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Учкўприк тумани

Туман жамияти мутахассислари томонидан 50-умумтаълим мактабида педагог ходимлар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, сифатли товар ва хизматларни танлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатларида мурожаат қилиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Фарғона тумани

Туман жамияти мутахассислари томонидан 41 ва 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ва ходимлар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Уларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар ҳамда ҳуқуқлар бузилганда амалга ошириладиган чоралар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Шу билан бирга, иштирокчиларга кундалик ҳаётда учрайдиган ҳолатлар мисолида амалий тавсиялар ҳам берилди.

Post Comment