Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаат ўрганилиши ишларида амалий ҳамкорлик олиб борилди

Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаат ўрганилиши ишларида амалий ҳамкорлик олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Бугунги кунда Қўмита ва унинг ҳудудий идоралари ҳамда Федерациянинг туман (шаҳар)лардаги жамиятлари ўртасида истеъмолчилардан реклама соҳасига оид масалаларда келиб тушаётган турли мурожаатларни ўрганилиши жараёнларида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Фарғона вилоятининг Фурқат туманида яшовчи Х.М.нинг маҳалласидаги йўл устидан арка шаклида олиб ўтилган газ тармоғига ноқонуний реклама баннерлари жойлаштирилгани юзасидан қилинган мурожаатини ўрганиш ишларини бунга ёрқин мисоллардан бири сифатида келтириш мумкин.

Мурожаат муаллифи ўз мурожаатида маҳалла аҳолиси ҳашар йўли билан йўл тагидан ўтган газ тармоғини йўл устидан арка кўринишида олиб ўтганликлари, мазкур арка ободончилик ва маҳалла кўриниши учун хизмат қилиши лозим бўлган жамоат иншооти ҳисобланишини таъкидлаб ўтади. Бироқ, айрим тадбиркорлар томонидан ушбу аркага аҳоли розилигисиз турли реклама баннерлари жойлаштирилгани маҳалла фуқароларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани, бу ҳолат арканинг ташқи кўринишини бузиши, жамоат манфаати учун қурилган иншоотнинг шахсий тижорат мақсадларида фойдаланилаётгани қўшимча қилиб ўтилиб, қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўришни сўралади.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунида реклама конструкцияларини жойлаштириш тегишли ваколатли органлар рухсати асосида амалга оширилиши, муҳандислик-коммуникация иншоотлари ва жамоат объектларидан ўзбошимчалик билан реклама мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Фуқаро мурожаатида келтирилган объектда жойлаштирилган реклама банерлари эса мазкур талабларга жавоб бермаслигидан ҳамда аҳолининг ҳақли эътирозларига ҳам сабаб бўлаётганидан келиб чиқилган ҳолда, газ тармоғи аркасидаги ноқонуний реклама банерлари олиб ташланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

(сунъий интеллект ёрдамида яратилган иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin