Фарғона вилоятида ташқи ёзув ва рекламалар ўрганилмоқда

Фарғона вилоятида ташқи ёзув ва рекламалар ўрганилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташқи ёзувлар, пешлавҳа ва реклама материалларининг давлат тили ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганиш бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилмоқда.

Мониторинг давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ташқи ахборот воситаларида давлат тилидан фойдаланиш ҳолати, реклама материалларининг мазмуни, истеъмолчилар учун муҳим ахборотларнинг очиқлиги ва тушунарлилиги баҳоланмоқда.

Мониторинг натижалари бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, мутасадди ташкилотларга киритилади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin