Ёзёвонда тизим фаоллари билан учрашилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси, шунингдек мамлакатимизда 2026-йилни — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинишидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бирлашма раҳбарияти туман (шаҳар) жамиятларида бўлиб, жамият мутахассислари, таянч гуруҳлари раҳбарлари ҳамда тизим фаоллари билан учрашувлар ўтказиб бормоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Ёзёвон туманида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари-ижрочи директор Д.Фозилов ҳамда Рақобат бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари У.Абдуллаевлар иштирокида ҳамда очиқ мулоқот тарзида ташкилланган мазкур тадбирда Федерация тизим ташкилотларининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури ижросида фаол иштирок этишига эришиш, бунинг учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ишлаш, бу билан аҳоли вакилларининг истеъмол соҳасига оид муаммоларини самарали ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбирда тизим фаоллари билан Ёзёвон туманида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини янада кенг йўлга қўйиш, аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш йўли билан соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлаш ишига аҳолининг кенг қатламларини фаол жалб қилиш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан ўтказиладиган жамоатчилик назорати тадбирларини янада жонлантириш, жамоатчилик назорати тадбирларининг таъсирчанлиги ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида соҳага дахлдор бўлгна ваколатли давлат идоралари билан яқиндан ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини янада ривожлантириш каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тадбир доирасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Федерациянинг бир қатор таянч гуруҳлари раҳбарлари ва ижтимоий ҳаракат фаолларига ҳудудий бирлашманинг эсдалик совғалари топширилди.



Post Comment