Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз тараққиёти ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ Фарғона вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросими вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтди. Тадбирда мукофотлар вилоят ҳокими ўринбосари Қўлдашев Бурҳон Худойбердиевич томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Раҳмоналиев ҳамда ҳудудий бирлашма раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғайратжон Маматкулов ҳам бор.
Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари жамоалари номидан эсдалик нишони соҳибларини ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз. Уларга мамлакатимиз тараққиёти, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик манфаатларини таъминлаш йўлидаги фаолиятларида мустаҳкам соғлик, янги ютуқлар ва омад тилаймиз.



Post Comment