Қўштепада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди

Қўштепада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман жамиятининг 2021–2025 йиллардаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, амалга оширилган ишлар, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифалар юзасидан ҳисобот берилди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайлаш масаласи ҳам ўрин олди.

Йиғилиш давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида жамоатчилик иштирокини янада кучайтириш, таянч гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Post Comment