Риштон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди

Риштон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди

Риштон туманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамиятнинг фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойлардаги жамоатчилик фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш, шунингдек, аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини юксалтириш борасидаги вазифаларга эътибор қаратилди.

Мулоқотда таянч гуруҳлари фаолларининг маҳаллалардаги роли алоҳида таъкидланди. Хусусан, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, истеъмолчиларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва зарур ҳолларда мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этишга кўмаклашиш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, бугунги кунда истеъмолчилик муносабатларида учраётган муаммоларнинг олдини олиш, жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини билиши, онлайн харидлар жараёнида ҳушёрликни ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида Риштон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янада жонлантириш, жамият ва таянч гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кенгайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Post Comment