Фаолият якунлари сарҳисоб қилинди
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари матбуот ва ахборот мутахассислари иштирокида ўтказилган тадбирда матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш секторининг ўтган 2019 йил давомидаги фаолияти таҳлил қилиб чиқилди. Таъкидландики, ҳисобот даврида вилоят ҳудудидаги 1000 дан ортиқ корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалаларда, шунингдек уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида турли форматдаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирлар доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар бериш, истеъмолчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш билан бир қаторда, уларнинг ўрганиб чиқишни талаб этадиган мурожаатлари ҳам қайд қилиб олиниб, туман ва шаҳар жамиятларининг тегишли мутахассислари томонидан ҳал этиб борилди. Шунинг билан биргаликда, амалдаги тартиб-қоидалар асосида истеъмолчилардан ёзма, оғзаки ва электрон шаклда келиб тушган 800 га яқин мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида истеъмолчиларга 674 миллион сўмга яыин маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди. Мурожаатларда кўтарилган масалалар ва уларни ҳал этилиши натижалари юзасидан аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди. Ҳудудий бирлашманинг istemolchi-info.uz сайтининг мунтазам фаолият олиб бориши таъминланмоқда. Шунингдек, facebook, telegram, twitter, Instagram ва youtube ижтимоий тармоқларида алоҳида саҳифалар ва каналлар фаолияти йўлга қўйилди. Жорий йилда ҳам юқоридаги йўналишдаги ишларни тизимли асосда давом эттириб бориш баробарида, янги лойиҳаларни жорий қилиш борасида ҳам изланишлар олиб борилмоқда.
Тадбир давомида ишларни тизимли асосда давом эттириш, ўтган ҳисобот йилида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулосаларни чиқарган ҳолда, жорий йилда мазкур камчиликларга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ҳар бир ходимнинг ўз устида мунтазам ишлаши ортидан жамоавий ютуқларга эришиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар борасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати
Post Comment