Истеъмолчи Федерация раҳбарига миннатдорчилик хати ёзди

Истеъмолчи Федерация раҳбарига миннатдорчилик хати ёзди

– Ушбуни мазмуни шундан иборатки, мен 2018 йилнинг 31 октябрь куни “Умид авто лизинг” МЧЖ билан шартнома имзолаб, НЕКСИЯ-3 русумли автомобилни лизингга сотиб олмокчи бўлдим, – дейди Федерация раиси Ж.Саримсоқов номига ёзган миннатдорчилик хатида Риштонлик Х.Ўлмасов.
– Шартнома имзолангандан сўнг, олдиндан тўлов суммаси 34750000 (ўттиз тўрт миллион етти юз эллик минг) сўмни МЧЖ ҳисоб ракамига нақд тўлаб бердим. Лизинг компанияси автомашинани 150 кун ичида олиб беришларини айтди. Айтилган муддат келгандан сўнг уларга мурожаат килдим, лекин келишилган машина берилмади. Ушбу ҳолатдан сўнг Бош прокруратуранинг ишонч телефонига мурожаат килдим, лекин муаммо ҳал бўлмади. Бир йиллик сарсон – саргардончиликдан сўнг Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилдим. Ташкилот раҳбари кўрсатмасига асосан шаҳар жамияти мутахассиси Рустамжон Мараджапов белгиланган тартибда ҳуқуқий ҳужжатлар билан иш олиб борди ва судга даъво ариза киритди. Тақдим этилган даъво аризасига асосан суд томонидан келишувга келинди ва ”Умид авто лизинг” МЧЖ 16.01.2020 йил куни мен томонимдан тўланган 34750000 сўмни шахсий пластик картамга ўтказиб беришди.
Федерация тизимида шундай мутахассислар ишлаётганидан жуда хурсанд бўлдим. Сиз ва Сиз бошчилигингиздаги Федерация ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгуси ишларинга омад тилаган ҳолда катта раҳмат дейман.

Ҳурмат билан Х.Ўлмасов

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin