Истеъмолчидан миннатдорчилик хати келиб тушди
– Миннатдорчилик хатини ёзишимга туртки бўлган нарса шу бўлдики, жамиятимизда ҳалоллик, виждонийлик ва ўзаро ишончга путур етказаётган нопок одамлар қилаётган ишларга қарши ўлароқ, камтарона меҳнати ва халқ дардига дармон бўлаётган инсонлар меҳнати бўлди, – дейди Федерация раҳбари Ж.Саримсоқовга ёзган ўз миннатдорчилик хатида Қувалик М.Исмоилов.
– Сабаби мени “Умид авто лизинг” МЧЖ деган ташкилот алдади. Бошланғич 33758266 (ўттиз уч миллион етти юз эллик саккиз минг икки юз олтмиш олти) сўм тўловни амалга ошириш шарти билан кредитга НЕКСИЯ-3 автомобили олиб беришларига келишганмиз. Олдиндан тўловни ўз вактида амалга оширдим. Шартнома шартларига асосан 150 (бир юз эллик) кунда автомобилни олиб беришлари керак эди, лекин уларни найранги йил охиригача чўзилиб кетди. Кўп жойларга мурожаат килиб нажот топа олмагандан сўнг Фарғона шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилдим. Жамият раиси бошчилигида, малакали мутахассислари Р.Мараджапов ва Ш.Охуновлар тақдим этилган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, судга даъво ариза киритишди. Натижада суднинг келишувига асосан 16.01.2020 йил куни “Умид авто лизинг” МЧЖ шахсий пластик картамга 33758266 сўмни кайтариб беришди.
Ҳурматли Жахонгир Тошпулатович, Сиз бошчилигингиздаги Федерация тизимидаги барча ходимларга, Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ва айниқса, Фарғона шаҳар жамияти мутахассисларига чуқур миннатдорчилик билдираман. Эл-юрт равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан М.Исмоилов
Post Comment