Мантиқасқон сифатсиз чиқди

Мантиқасқон сифатсиз чиқди

Қува тумани Хонобод қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Худойбердиева тумандаги истеъмол кредити савдо дўконидан сотиб олган мантиқасқони сифатсиз чиққанлиги юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:
Истеъмолчи “IDEAL MEGA SAYQAL” МЧЖга қарашли кредит савдо дўконидан 250 000 (икки юз эллик минг) сўмга, пулини тўлиқ тўлаш йўли билан, мантиқасқон сотиб олган. Лекин биринчи маротаба ишлатиш жараёнидаёқ мантиқасқоннинг ички қисми қорайиб қолган. У савдо дўконига келиб мазкур ҳолат юзасидан ўз эътирозларини билдирган ва товарни мақбул сифатдагисига алмаштиришни талаб қилган. Лекин унга рад жавоби берилган. Шундан сўнг истеъмолчи масалани ечими бўйича амалийй ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерация ишонч телефонига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида савдо дўкони масъуллари билан учрашилиб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” талаблари юзасидан суҳбатлашилди. Уларга ушбу ҳолатда истеъмолчининг талаби қонуний эканлиги маълум қилиниб, мазкур ҳолатда соутвчининг товарни мақбул сифатдагисига алмаштириш ёки товар учун тўланган пулни қайтариш бўйича мажбуриятлари тушунтирилди. Тушунтиришлар натижасида эса савдо дўкони масъуллари томонидан истеъмолчи Н.Худойбердиевага нуқсонли товарнинг пули тўлиқ қайтарилишига эришилди.

Феруза Умурзақова
Қува тумани ИҲҲҚ жамияти ходими

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin