Куннинг асосий мавзуси

Куннинг асосий мавзуси

Бутун дунёда коронавирус пандемияси кузатилаётган ҳозирги даврда мамлакатимизда мазкур касаллик тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида Республика махсус комиссияси раҳбарлигида аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудларда касалланиш ҳолатларини кузатилмаётганлиги ва бошқа бир қатор кўрсаткичлардан келиб, жойларда карантин талаблари аста-секинлик билан юмшатиб борилмоқда.
Албатта, юртимизнинг айрим ҳудудларида карантин талаблари юмшатилиши зарурий эҳтиёткорлик чораларини, бу борадаги тартиб-қоидаларни унутиб қўйишни билдирмайди. Ҳозирги кунда аҳоли орасидан ҳам касалланиш ҳолатларини қайд қилинаётганлиги фуқароларимиздан ниқобли тартиб ва ижтимоий масофани сақлашга, антисептик воситалардан доимий фойдаланишга жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда.
Бағдод туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туман ҳокимининг соҳага оид қарори, ҳамкор ташкилотлар билан тузилган чора-тадбирлар режалари ҳамда тегишли буйруқлар асосида, жамоатчилик назорати тартибида, ҳудуддаги хусусий ҳамда ижтимоий дорихоналарда тиббий ниқоблар ва антисептик воситаларнинг сотувда мавжудлиги, нархи ҳамда бошқа истеъмол хусусиятлари таҳлилий ўрганиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган ходимлар ва аҳоли ўртасида тиббий буюмлар ва воситаларнинг яроқлилик (сақлаш) муддатларига эътибор қаратиш ва соҳага оид амалдаги қонунчиликнинг бошқа талабларига қатъи риоя этиш борасида ҳам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin