Карантин қоидалари ва истеъмол хавфсизлиги
Ҳудудда коронавирус касаллиги (COVID-19) тарқалишини олдини олиш ишларига ҳисса қўшиш, пандемия шароитида аҳолининг истеьмол соҳасида хавфсизлигини таьминлаш мақсадида савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа обектларда “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан ҳамда истеьмолчиларнинг истеьмол хавфсизликларини таьминлаш мақсадида жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан ижтимоий сўровномалар ўтказилмоқда.
Туман жамияти мутахассислари ўрганиш ишлари доирасида ҳудуддаги аҳоли билан яқиндан ва тўғридан-тўғри алоқада иш олиб борувчи тижорат банкларида ҳам бўлишиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Ўрганишлар давомида ҳудуддаги Асака банк, Агробанк ва Халқ банкларининг туман филиалларида аҳолининг истеъмол хавфсизлигини таъминлаш борасида етарли даражада ва тизимли асосда ишлар олиб борилаётганлиги қайд қилинди.
Тижорат банклари ишчи ходимлари ҳамда юқоридаги банк муассасаларига келиб кетувчи мижозларни тана ҳароратларини ўлчаш учун маьсул ходимлар бириктирилган, ходимлар ва мижозларнинг тиббий ниқобда бўлиши, антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда қўлларини дизенфекция қилишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари назоратга олинган.
Албатта, мазкур ишларни ташкил этиш ҳамда назорат қилишдан асосий мақсад аҳоли хавфсизлигини таьминлашга қаратилганлигини, ўзимиз ва яқинларимизнинг соғлигини асрашга барчамиз бирдек маьсуллигимизни унутмаслигимиз зарурлигини яна бир бор таъкидлаб ўтиш ўринли бўлар эди.
Дилобар Дадаҳонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment