Мақсад истеъмол хавфсизлигини таъминлаш
– Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан коронавирус касаллиги (COVID-19) тарқалишини олдини олиш, қулай санитар-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан чиқарилаётган қарорларнинг тумандаги ижроси қай даражада таъминланаётганлиги ҳолатларини кузатувдан ўтказиш ва мазкур шароитда аҳолининг истеъмол соҳасида хафсизлигини таъминлаш мақсадида аҳолига турли хизматларни кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда (жамоат транспорти, коммунал соҳа ташкилотлари, тижорат банклари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш объектларида) карантин қоидаларига амал қилиниши ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан тарғибот-ташвиқот ҳамда кузатув (ўрганув) ишлари олиб борилмоқда, – дейди туман жамияти раиси, Халқ депутатлари Риштон туман кенгаши депутати Аброржон Собиров.
Туман жамияти томонидан ўтказилаётган кузатув (ўрганув) ишлари доирасида аҳоли билан узвий алоқада ишловчи тадбиркорларга, савдо, умумий овқатланиш, бозорлар, маиший хизмат кўрсатиш ва коммунал соҳада фаолият олиб бораётган маъсулларга аҳолининг истеъмол хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ўртасида турли юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида амалдаги қонунчилик талаблари бўйича кенг тушунтирши ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Уларга кўчада ва жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, аҳоли гавжум бўладиган ҳар бир обектларга дезинфекция туннели ва санитария пости ўрнатилиши, ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаниб, зарарсизлантириш ишлари ўтказилгач ҳудудга киритилиши, харидорлар учун масофа сақлашга доир эслатмалар жойлаштирилиши каби зарурий талаблар бўйича тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Аброржон Собиров
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти раиси, туман кенгаши депутати
Post Comment