Қарздорлик бартараф этилиб, истеъмолчи олдиндан тўловдалик ҳолатига ўтиб олди
Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро М.Хатамовнинг туман электр таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан унинг хонадонида сарфланган электр энергияси тўловларидан 1065000 (бир миллион олтмиш беш минг) сўм қарздорлик мавжудлиги ва уни бартараф қилиши лозимлиги бўйича оғзаки огоҳлантирганликларини маълум қилиб, мазкур масалага аниқлик киритиб берилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Фуқаронинг маълум қилишича, у электр энергияси тўловлари учун иш ҳақидан ойма-ой ўтказиб келади. Юқоридаги қарздорликни қаердан келиб чиққанлигига ойдинлик киритиш бўйича туман электр таъминоти корхонаси масъулларига учрашиб тайинли жавоб ололмаган. Сўнгра туман жамиятига мурожаат қилган.
Мурожаатни туман электр таъминоти корхонаси масъуллари иштирокида ўрганилиши жараёнида корхона “ПК электроҳисоб” дастурида истеъмолчининг 2013-2020 йиллар оралиғидаги электр энергияси учун амалга оширган ҳамда шу мақсадда ойлик иш ҳақидан ўтказган барча тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Таҳлиллар истеъмолчининг қарздор бўлиб қолиши сабаби 2016 йилда корхонанинг собиқ назоратчиси Ф.И. томонидан хонадондаги электр ҳисоблагичнинг носозлиги бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва шу далолатнома асосида амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб оқибатида келиб чиққанлигини кўрсатди. Истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар мазкур қарздорликни ва ҳақиқатда сарфланган энергия ҳажмини тўлиқ қопламасдан келганлиги боисидан истеъмолчи амалда қарздор бўлиб қолаверган. Ўрганиш ишлари доирасида юқоридаги далолатнома оқибатида юзага келган 775101 (етти юз етмиш беш минг бир юз бир) сўм қарздорлик истеъмолчи томонидан бартараф этилди. Эски қарздорликни бартараф этилиши билан, истеъмолчи шахсий ҳисоб рақами кўрсаткичи, хонадон вакиллари томонидан сўнги вақтларда амалга оширилган тўловлар ва ҳисоблагичнинг ҳақиқатдаги кўрсаткичи ўртасида катта фарқ билан олдиндан тўловдалик ҳолатига ўтиб олди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment