Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Тизимимизда эълон қилинган тарғибот ойлиги доирасида Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Улар томонидан тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ва МФЙларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, қабул қилинган хужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Мирзахўжа ва Қумариқ МФЙларда ҳамда 6-умумтаълим мактабида ташкилланган “Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида”, “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзуларидаги давра суҳбати ва ўқув семинарлари шулар жумласидандир.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment