Тиббиёт муассасаси фаолияти учун зарурий ёрдам кўрсатилди

Тиббиёт муассасаси фаолияти учун зарурий ёрдам кўрсатилди

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг 2021 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режалари асосида жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳага оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг истеъмолчилик билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид муамоларини ўрганиш, шунингдек тизим ташкилотлари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида аҳоли вакилларининг хабардорлигини таъминлашдан иборатдир. Ўтказилаётган тадбирлар давомида аҳоли вакилларидан келиб тушаётган мурожаатларни эса тегишли тартибда ҳал қилиб борилмоқда.

Шу нуқтаи назардан Қува тумани Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган учрашув давомида бирлашманинг Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари бўлимнинг беморлар учун қўшимча аравачага эҳтиёжи борлигини, шу масалани ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўрагандилар. Мутахассисларинг айтишича, бўлимга бир кунда ўртача 200-250 нафар фуқаро ўз соғликлари бўйича турли даражадаги шикоят ва арзлари билан келиб кетар экан. Беморнинг ҳолатига қараб уни кўпинча аравачада олиб юришга тўғри келади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қува туман жамияти томонидан кўтарилган масаланинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда бўлимга амалий ёрдам кўрсатиш таклифи билан чиқилди ҳамда бугун Федерация маблағлари ҳисобидан сотиб олинган тиббий аравачани Тез тиббий ёрдам бўлимига топширилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin