Ёзёвонда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан тарғибот ойлиги доирасида ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Жумладан Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва 28-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини, ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан ўтказилаётган ўрганишлар натижалари юзасидан маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Расмда 28-умумтаълим мактабидаги тадбирдан лавҳа.
Рахматилло Шодмонов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment