Мактабгача таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилди
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари тумандаги 1 ва 12-мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, муассаса ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказдилар.
Тадбирларда иштирокчиларга истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан кафолатланганлиги, шунинг билан биргаликда қонундаги ҳуқуқларидан унумли фойдаланиши учун ўзининг мажбуриятларини ҳам унутмаслиги борасида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эришилаётган натижалар юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.
Тадбирлар доирасида барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, болалар боғчалари тарбияланувчилари (жажжи истеъмолчилар) учун талаб даражасида шарт-шароитлар яратиш, уларга берилаётган мактабгача таълим сифатини янада яхшилаш борасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Расмда 12-мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбирдан лавҳа.
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment