Ҳуқуқий билимли бўлиш давр талабидир

Ҳуқуқий билимли бўлиш давр талабидир

Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тумандаги 9-умумтaълим мактаби жамоаси иштирокида ташкилланган семинар “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият” мавзусига бағишланди.

Тадбирда юртимизда жамоат ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини янада ошириш, уларни бу борада кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш, пировардида улар томонидан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қабул қилинаётган қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб боришларига шароитлар яратиб бериш мақсадида катта қадамлар қўйилаётганлиги, шу нуқтаи назардан аҳолининг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш зарурияти алоҳида таъкидлаб ўтилди..

Хусусан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ҳамда шу мурожаатномада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 3 мартида қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарорлари шулар жумласидандир.

Тадбир давомида берилган ахборотларлар ва иштирокчиларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақириқлардан сўнг иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига жамият раиси Адхамжон Хамидов батафсил жавоблар ҳам қайтарилди.

Тарғибот тадбирлари шу куни 17-умумтаълим мактабида “Истеъмолчи хуқуқ ва мажбуриятлари” ва “Ифтихор” МФЙ фаоллари иштирокида “Истеъмолчи хуқуқи қонун химоясида” мавзусидаги семинарлар билан давом этди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment