Тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда
Тизимда эълон қилинган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида Учкўприк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари тумандаги 22-умумтаълим мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.
Тадбирда таъкидландики, юртимизда жамоат ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини янада ошириш, уларни бу борада кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш, пировардида улар томонидан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қабул қилинаётган қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб боришларига шароитлар яратиб бериш мақсадида катта қадамлар қўйилмоқда.
Хусусан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ҳамда шу мурожаатномада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 3 мартида қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарорлари шулар жумласидандир.
Тадбир давомида берилган ахборотларлар ва иштирокчиларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳааркатида фаол иштирок этишга чақириқлардан сўнг иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига жамият раиси Л. Шодмонов ва мутахассис Н. Шералиевалар томонидан батафсил жавоблар ҳам қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment