Жамоатчилик назорати кенг йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди
Ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров билан учрашди.
Учрашувда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мақсадида туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув доирасида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, хусусан қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш ва унда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва давлат бошқаруви идоралари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида ижтимоий шериклик алоқалари йўлга қўйилиши, аҳоли ўртасида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг миқёсдаги тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment