Қувадаги умумтаълим мактабида тадбир ташкилланди

Қувадаги умумтаълим мактабида тадбир ташкилланди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 60-умумий ўрта таълим мактабида “Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Таъкидландики, қонун ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштироки зарур, шу нуқтаи назардан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан юртимизда истеъмолчиларнинг қонуннинг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган асосий ҳуқуқларидан бири – истеъмолчилар жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилганлиги, яъни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлаври федерацияси ташкил топганлиги эътироф этиб ўтилган эди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Қува туман жамияти масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Ферузахон Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin